АсосийJamiyat

​"InnoWeek.uz-2022" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида SARS-CoV-2 га қарши  иммунли сут маҳсулотлари дегустацияси ўтказилди

'​"InnoWeek.uz-2022" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида SARS-CoV-2 га қарши  иммунли сут маҳсулотлари дегустацияси ўтказилди'ning rasmi

“Innoweek.uz 2022” инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази, Вена тиббиёт университети  ҳамкорликда “Қиёсий тиббиётнинг долзарб мавзулари: SARS-CoV-2ва молекуляр аллергология” мавзусида семинар ўтказилди. 

Тадбирда SARS-CoV-2 вирусига қарши хусусиятга эга бўлган “иммун” сут бўйича тақдимот ўтказилди. Шунингдек аллергенга хос терапияни индивидуал танлаш, озиқ-овқат маҳсулотидаги аллерген белгилари, аллергик ўсимликларнинг чангларини кузатиш мавзулари бўйича Вена тиббиёт университети тиббиёт фанлари доктори, профессор Виктория Гариб ва Халқаро молекуляр аллергология маркази директор ўринбосари тиббиёт фанлари доктори, доцент Гулнора Жамбекова маъруза қилди.

Тадбир якунида SARS-CoV-2 вирусига қарши иммунли сут маҳсулотлари дегустацияси ўтказилди.
 

    Бошқа янгиликлар