АсосийJamiyat

Сирдарёда содир бўлган портлашдан Президент хабардорми?

'Сирдарёда содир бўлган портлашдан Президент хабардорми?'ning rasmi

Сирдарё вилоятидаги ҳарбий омборда содир бўлган портлаш ҳақида президентга хабар берилдими? Мазкур саволга Президент матбуот котиби Шерзод Асадов журналистлар иштирокида бўлиб ўтган брифингда жавоб берди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" журналисти. 

Маълум қилинишича, ҳарбий омборда содир бўлган портлаш ҳақида президент Шавкат Мирзиёевга ўша вақтнинг ўзидаёқ хабар берилган.  

“Умуман бундай ҳолатларда ҳар доим давлат раҳбарига тезкорлик билан ахборот берилади. Бош вазир ўринбосари Раматов ва вилоят ҳокими бошчилигида махсус комиссия тузилган. Ўша куннинг ўзидаёқ масъулларга ҳодиса юзасидан топшириқлар берилган. Етказилган зарарлар ўрганиб чиқилиб, охирги сутканинг ўзида 10 минг кв. метрдан зиёд ойналар етказиб берилди. Бундан ташқари, тадбиркорларнинг зарар етказилган профнастил томлари янгилаб берилди. Жароҳатланганларга келсак, 17 киши жароҳатланган бўлиб, ҳозирда уларнинг 7 нафари шифохонада ва уларнинг барчаси ҳарбийлар. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодиса бўйича текшириш ишлари давом этмоқда. Ҳолат давлат раҳбарининг назоратида.”, - деди Асадов.

    Бошқа янгиликлар