Баъзи рақамларга тўхталамиз...
Ўзбекистонда 198 минг атрофида туркманлар истиқомат қилади. 8 мингдан ортиқ болалар 45 та мактабда турман тили фани бўйича ўқитилади. 21 та мактабда ўқиш туркман тилида олиб борилади. Республика туркман маданият маркази томонидан мувофиқлаштириладиган 6 та туркман маданий марказлари ишлаб турибди.
Қорақалпоқ давлат университетида туркман филологияси мавжуд. 2017 йилда Нукус шаҳрида Ажиниёз номидаги педагогика институтида туркман тили бўйича педагоглар тайёрлаш факультети очилди.
Ўзбекистон телевидениесининг “Ёшлар” марказий канали ва “Диёр” радиоканалида (Қорақалпоғистон) туркман тилидаги кўрсатув ва эшиттиришлар эфирга чиқади.
Қорақалпоқ-туркман маданият маркази “Мекан” рўзномасини туркман тилида чиқаради.
Хўш, Туркманистондаги ўзбеклар сони қанча?
Маълумотларга кўра, мамлакатда 500 мингдан ортиқ ўзбеклар ёки мамлакат аҳолисининг умумий сонидан 5 фоизи истиқомат қилади.






