Ҳуқуқ-тартибот органлари Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдорни ҳибсга олди. Улар "Яшил дунё" савдо мажмуаси қурилиши давомида 14,8 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда.
Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосари, ҳокимнинг қурилиш бўйича собиқ ўринбосари, шаҳар архитектори, "Яшил дунё»"савдо мажмуаси лойиҳачиси, раҳбари ва қурувчиси ҳибсга олинди.
Бу хабарни ҳокимнинг адвокати, шаҳар ҳокимлиги расмийлари, қолаверса вилоят прокуратураси матбуот котиби тасдиқлаган. Бироқ улар тергов сири бўлганлиги сабабли ҳозирча гумондорлар қайси моддалар асосида ҳибсга олинганини очиқлашмаган.
Шунингдек, Термиз шаҳрида жойлашган 9-сонли тергов ҳибсхонаси колония ходимлари ҳам ҳолатни тасдиқлашган. Маълумотларга кўра, ходимлар собиқ ҳоким ҳеч ким билан учрашишни истамаётгани, ёнига фақат адвокати кирганини айтади.






