Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мансабдор шахслари томонидан жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси.
Қайд этилишича, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган бўлиб, ҳозирда етқазилган моддий зарар қопланганлиги ва қонунчиликда кўрсатилган бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Тергов ҳаракатлари давомида тарафларнинг барча важлари тўлиқ ва холисона кўриб чиқилиб, натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тергов ҳаракатларининг бориши назоратга олинган", — дейилади хабарда.






