АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилганига бир йил бўлган боғча қулаб тушди

'Тошкент вилоятида фойдаланишга топширилганига бир йил бўлган боғча қулаб тушди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота туманида фойдаланишга топширилганига бир йил бўлган боғча деворлари қулаб тушгани айтилган хабар тарқалди.

Қурилиш вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Таъкидланишича, мактабгача таълим муассасасида икки йил мобайнида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилган бўлиб, 2021 йил сентябрь ойида фойдаланишга топширилган.

Ҳозирги кунда бинонинг  болалар дам олиш хоналари, ҳожатхона, ҳамшира хонаси ва идиш ювиш хонаси деворларида ёрилиш ва чўкишлар пайдо бўлган. Ушбу хоналарнинг кафели, ёғоч полларида ҳам чўкишлар ҳамда чиришлар юзага келган. Бундан ташқари бино ташқи деворларининг ички ва ташқи томонларида ёриқлар мавжуд.  

Оралиқ деворларининг пойдеворлари ва поллари остидаги тупроқни қатламма-қатлам зичлаб, қайта кўмиш ишлари сифациз бажарилган.  Бинонинг ички қисмидаги ичимлик ва оқова сув қувурларининг ёрилиши оқибатида қувурлардан сизиб чиққан сув оралиқ деворларнинг пойдеворлари остига  кириши натижасида гурунтнинг ва пойдеворнинг чўкишига олиб келган. Шу сабабли ички оралиқ деворларда ёрилиш ва чўкишлар вужудга келган. Ушбу хоналардаги бажарилган  ички оралиқ девор пойдеворлари ишчи лойиҳасида пойдевор чуқурлиги 600 мм берилган бўлиб, амалда 150-300 мм ўлчамларда бажарилган.  

Ёғоч пол ишлари ишчи лойиҳа асосида бажарилмаган. Поллар чиришга қарши кимёвий антисептик ишлов берилмаган. Бу эса ёғоч полларнинг чиришига сабаб бўлган.      

Ушбу объектнинг  қурилиш даври мобайнида Тошкент вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан тегишли кўрсатмалар берилган ва сифатсиз бажарилган ишлари учун жами 61,45млн. сўм маблағни умумий иш ҳажмидан чиқариб ташлаш бўйича далолатнома расмийлаштирилган ва буюртмачига юборилган.  

"Юқоридагиларни инобатга олиб, ушбу обектдан келажакда фойдаланиш мақсадида обектларда қўлланилган конструктив ечимларниниг КМК 2.01.03-96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш”  талаблари ва меъёрларига мос келиши, улардаги юк кўтарувчи конструктив элементларнинг ва биноларнинг бутунлай техник ҳолатларини шу соҳада махсус лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотлар орқали инструментал техник кўрикдан ўтказилиши тавсия этилади.  Бино инструментал техник кўрикдан ўтказилгунга қадар демонтаж ва қайта тиклаш ишлари вақтинча бажарилмаслиги лозим", – дейилади вазирлик баёнотида.

    Бошқа янгиликлар