Новосибирскда 18 октябрь куни эрталаб полиция 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Бекзод Жалиловни тўхтатди. Бу ҳақда "BAZA" телеграм канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, полиция ходимларининг кўрган йигит қўлидаги умумий оғирлиги 40 грамм бўлган 80 та номаълум моддани улоқтириб юборган. Полициячилар Жалиловни ушлаб, хизмат автомашинасига чиқариб, қўлларини бошқарув рулга маҳкамлашган.
Тезкор ходимлар қўшимча кучларни чақириш учун чалғиганида, Бекзод машина газини босиб, милиция ходимларидан бирини уриб кетган. Таъкидланишича милиция ходими жиддий жароҳат олган. Жалилов сув омборидан унча узоқ бўлмаган Приморская кўчасида тўсиққа бориб урилгунига қадар, 15 километр йўл босиб ўтишга эришган.
Шу вақт давомида йигитни полиция таъқиб қилиб борган. Машина тўсиққа урилгач, йигит сув омбори томон қочади ва сувга ўзини ташлайди. Бир муддат тезкор ходимлар уни кўздан йўқотишади, сўнг уни жасадини топишади.






