АсосийDunyo

Афғонистон ҳукумати террорчи ташкилот аъзолари бўлган 3 минг кишига фуқаролик берди — Тожикистон ички ишлар вазири

'Афғонистон ҳукумати террорчи ташкилот аъзолари бўлган 3 минг кишига фуқаролик берди — Тожикистон ички ишлар вазири'ning rasmi

Афғонистон ҳукумати террорчи ташкилот аъзолари бўлган 3 минг кишига фуқаролик берди. Бу ҳақда Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода маълум қилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".

Террорчи ташкилот аъзоларига Афғонистон фуқаролигини берувчи 3 мингдан ортиқ паспорт берилди. Бу ушбу режимнинг қай даражада хавфли эканини яна бир бор кўрсатади”, – деган вазир Душанбедаги “Терроризмга қарши курашиш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференциядаги чиқишида.

Унинг фикрича, Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий эскалация нафақат Марказий Осиё, балки бошқа минтақаларга ҳам тўғридан-тўғри таҳдид ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар