Германияда миллий авиакомпания учувчиларнинг иш ташлаши туфайли 17-19 октябрь кунлари юзлаб рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда "Zamon.uz" ёзмоқда.
Қайд этилишича, биргина 17 октябрь кунида амалга оширилиши керак бўлган 400 та рейсдан 230 таси қолдирилган. Парвозларнинг бир қисмини ҳамкор компаниялар самолётлари ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган.
Касаба уюшмаси учувчиларни душанбадан чоршанбага қадар ярим тунда ишлашни тўхтатишга чақирди.






