Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг йиғилишида маълум қилинди.
Ҳайъат йиғилиши кун тартибига мувофиқ, ТИВ тизимининг кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар билан маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм, гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорлигига доир долзарб вазифалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ватандошлар билан алоқалар йўналишларида Вазирлик ва хорижий муассасалар фаолиятини ҳар томонлама жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилди.






