АсосийDunyo

Путин бир қанча халқаро банкларни валюта операцияларини тақиқлашдан олиб ташлади

'Путин бир қанча халқаро банкларни валюта операцияларини тақиқлашдан олиб ташлади'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерацияси Марказий банкига мамлакатдан 10 минг доллардан ортиқ миқдордаги хорижий валютани олиб чиқиш учун рухсатнома бериш ваколатини берди.

Тегишли фармон шанба куни ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида жойлаштирилди.

Ҳужжатда айтилишича, рухсатномаларни бериш "Россия Марказий банки директорлар кенгаши томонидан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади".

Россия раҳбари ўзининг бошқа фармони билан бир қанча халқаро банкларни валюта операцияларини тақиқлашдан олиб ташлади.

Хусусан, ҳужжатда Осиё инфратузилма сармоялари банки, Халқаро иқтисодий ҳамкорлик банки, Халқаро инвестиция банки ва Россия-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ҳақида сўз боради.

    Бошқа янгиликлар