АсосийDunyo

Россиядаги полигонда Украинадаги урушга тайёргарлик кўраётган кўнгиллилар отиб ташланди

'Россиядаги полигонда Украинадаги урушга тайёргарлик кўраётган кўнгиллилар отиб ташланди'ning rasmi

Белгород вилоятидаги полигонда МДҲ давлатларидан бирининг икки фуқароси томонидан очилган отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши яраланди, деб хабар берди  "INTERFAX.RU" Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.

Икки террорчи жавоб отишмалари натижасида йўқ қилинган.

“15 октябр куни МДҲ давлатларидан бирининг икки фуқароси Белгород вилоятидаги Ғарбий ҳарбий округининг полигонида террорчилик ҳаракатини амалга оширди”, — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Маълум қилинишича, Украинадаги урушда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган шахслар билан ўқ отиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш чоғида террорчилар бўлинма шахсий таркибига ўқ отишган.

"Отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Яна 15 киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан тиббий муассасага етказилди, уларга барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Ҳужум содир бўлган жойда ҳуқуқ-тартибот идоралари ишламоқда”, — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар