200 минг АҚШ долларини хорижга ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди, дея хабар бермоқда “darakchi.uz”га ДХХ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, ДХХ томонидан Наманганда «Наманган-Нанай» йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётган, маҳаллий фуқаро бошқарувидаги «Кобальт» машинаси тўхтатилиб, текширилганда, унинг салон қисмида 200 минг АҚШ доллари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонлик нотаниш шахслар билан ўзаро тил бириктириб, ушбу жуда кўп миқдордаги хорижий валютани ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган.






