АҚШ ва Евроиттофоқ Россияни ўқ-дорилар билан таъминловчи ёки унинг ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватловчи давлатлар, компаниялар ва жисмоний шахсларга қарши санкциялар қўллаш ниятида. Бу ҳақда “Корреспондент” нашри хабар берди, дея ёзмоқда “zamon.uz”.
Қайд этилишича, Европа ташқи ишлар вазирлари Эрон дронларини Россияга топшириш масаласини ҳам муҳокама қилади.
“Биз Россияга ўқ-дорилар етказиб берувчи ёки Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватловчи шахслар, компаниялар ёки давлатларга қарши санкциялар қўллашга тайёрмиз ва қодирмиз”, — дейилади хабарда.
Франция ва Германия Россия томонидан фойдаланиладиган учувчисиз самолётларга қарши янги санкциялар киритишни ҳам зарур деб ҳисоблайди. Бу мамлакатларнинг фикрича, Теҳрон томонидан дронларнинг узатилиши БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронда ядро қуролини яратиш бўйича резолюциясининг бузилиши сифатида баҳоланиши керак.






