АсосийDunyo

Эмомали Раҳмон Путиндан Марказий Осиё давлатларига собиқ СССР каби қарамасликни сўради (видео)

'Эмомали Раҳмон Путиндан Марказий Осиё давлатларига собиқ СССР каби қарамасликни сўради (видео)'ning rasmi

Остонадаги МДҲ саммитида Тожикистон президенти Россия президентига шахсан мурожаат қилди.

“Қаерда, қанақа қоидани буздик? Қаерда, ким билан нотўғри саломлашдик? Саломлашганмиз ва ҳеч қачон ҳеч қанақа қоидани бузмаганмиз. Биз ҳар доим асосий стратегик ҳамкоримизнинг манфаатларини ҳурмат қилганмиз, лекин бизни ҳам ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Нима, биз Африка давлатлари қаторида тургандек бегоналармизми?”.

Қозоғистон президенти шундан сўнг Тўқаев мажлис раиси сифатида Раҳмондан ўз сўзларини хулосалашни сўраган. 

Тожикистон президенти ўз нутқини ҳиссиётли гаплар билан тугатган.

“Мен шунчаки сўрамоқчиман, Марказий Осиё давлатларига нисбатан собиқ Совет Иттифоқига бўлгани каби сиёсат бўлмасин. Ҳар бир давлатнинг ўзининг муаммолари, масалалари, урф-одат ва анъаналари бор. Олтин ўрталикни топиш ва ҳар бир республика билан алоҳида ишлаш керак”, — дейди у.

    Бошқа янгиликлар