АсосийSiyosat

Садир Жапаров 2023 йилда МДҲ ташкилотига раислик қилади

'Садир Жапаров 2023 йилда МДҲ ташкилотига раислик қилади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Кенгаш мажлисида Давлатимиз раҳбари сўзлаган нутқининг якунида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг ваколатлари навбатдаги муддатга узайтирилишини маъқуллади ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга 2023 йилда ташкилотга раислик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Мажлисда етакчилар МДҲ доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш ва муҳим ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш юзасидан фикр алмашди. Давлат раҳбарлари кенгаши қарорларининг ижросини назорат қилишда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси салмоқли ўрин тутиши қайд этилди.

Саммит натижалари бўйича кўп томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди

    Бошқа янгиликлар