АсосийJamiyat

Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилдими?

'Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон банклари чет эл валютасини сотиб олишга чеклов жорий қилгани, жумладан, йирик банклар ва филиалларда бу чеклов 1,5 минг долларни, кичикларида эса 500 долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаровнинг  "Darakchi.uz"га маълум қилишича, айни вақтда жисмоний шахслар томонидан тижорат банклари орқали чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, шунингдек, пул ўтказмаларини амалга ошириш чекловларсиз амалга оширилмоқда.

Марказий банк томонидан ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган. Агар фуқароларимиз банкларда шундай фактларни аниқлаган бўлишса, ўша банк маъмуриятидан изоҳ сўрашлари мумкин.

Шунингдек, Марказий банк мутахассислари томондан бундай кўрсатма бўлмаганлиги, тижорат банкларининг ўз фаолиятларини ташкиллаштиришда мустақил эканлиги таъкидланди.

 

 

    Бошқа янгиликлар