АсосийJamiyat

Самарқандда иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро жанжали ўлим билан тугади (видео)

'Самарқандда иккита автобус ҳайдовчисининг ўзаро жанжали ўлим билан тугади (видео)'ning rasmi

Самарқанд йўналишли трансопрт воситалари бўлган икки автобус ҳайдовчиларииштирокидаги тортишув ўлим якунланди.

Самарқанд шахар Мирзо Улуғбек кўчасида ЙТҲ натижасида бир нафар инсон ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Жамоят хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 октябрь куни тонгги 08:10 лар атрофида Самарқанд шаҳар ушбу кўчада ҳаракатланиб келаётган, йўловчи ташиш билан шуғулланаётган икки "Isuzu" транспорти ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Бунинг натижасида икки ҳайдовчи оммани ўзига қаратиб, турли ножўя гаплар билан бир-бирини ҳақорат қилган. Шундан сўнг биринчи "Isuzu" ҳайдовчиси автоуловга ўтириб, бошқарган. Бу орада иккинчи "Isuzu" ҳайдовчиси автобус эшигига осилиб қолган. У шу орада йиқилиб, олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Биринчи "Isuzu" ҳайдовчиси эса зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга кўра, ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар