АсосийDunyo

Украинадаги қон тўкилишига зудлик билан барҳам бериш лозим — Эрдўғон

'Украинадаги қон тўкилишига зудлик билан барҳам бериш лозим — Эрдўғон'ning rasmi

Туркия Россия-Украина урушининг адолатли якунланиши тарафдори. Бу ҳақда Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон маълум қилди. 

"Барча қийинчиликларга қарамай, келишувга эришиш учун дипломатик воситалар мавжудлигига ишонмиз" - деди у.

У Украинадаги “қон тўкилишига зудлик билан барҳам бериш” учун мулоқотни давом эттиришга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, инсоният жаҳон миқёсида кучлар мувозанати ўзгаришининг мураккаб даврини бошидан кечирмоқда, бу эса БМТни ислоҳ қилишни талаб қилади.

    Бошқа янгиликлар