Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари тезлиги 60-50 км/с.га туширилгани ҳақида хабарлар берилди.
Ушбу тартиб қачондан ишга тушиши ҳақида ЎзАга Тошкент шаҳар ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Қ.Худойберганов маълумот берди, деб ёзмоқда ЎзА.
— Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБнинг пойтахт кўчаларида тезликни камайтириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Мана шу таклифдан кейин депутатлар пойтахт кўчаларида ўрганиб, уни маъқуллади ва сессияга тақдим этилди.
Сессияда эса Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари тезлиги соатига 50 км. этиб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Кичик халқа йўлида транспорт воситалари ҳаракатланиши тезлиги соатига 60 км. этиб белгиланмоқда.
Бу фақат пойтахт кўчаларида жорий этилади. Бу ҳақда махсус комиссиянинг қарори қабул қилингач, тезликни камайтириш бўйича тартиб кучга киради.






