АсосийDunyo

"Сиз ҳозир МДҲда бизнинг асосий одамимизсиз" – Лукашенко МДҲдаги асосий одами ким эканини айтди (видео)

'"Сиз ҳозир МДҲда бизнинг асосий одамимизсиз" – Лукашенко МДҲдаги асосий одами ким эканини айтди (видео)'ning rasmi

11 октябрь куни Душанбеда Беларус президенти Александр Лукашенко ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув аввалига тор доирада, сўнгра делегациялар аъзолари иштирокида кенгайтирилган таркибда бўлиб ўтди.

Имомали Раҳмон Тожикистон ва Беларус ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда, жумладан, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаган. 

“Бугун мен сизлар билан муносабатларимиз ҳолати ва истиқболларини, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишга тайёрман”, — деган Тожикистон президенти.

Тожикистон президенти билан музокарада Александр Лукашенко Беларус ва Тожикистон учинчи давлатлар бозорларига чиқиш орқали савдо айланмасини ошириши мумкинлигини таъкидлаган. У Тожикистон билан биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан бошқа бозорларга чиқиш кераклиги, қўшни давлатларда бунга катта эҳтиёж сезилётганини қайд этган. 

Президентнинг сўзларига кўра, Беларус-Тожикистон алоқаларининг ҳозирги даражаси мамлакатларга икки томонлама кун тартибининг, халқаро ва интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро муносабатларнинг исталган, ҳатто энг мураккаб масалаларини ҳам махфий форматда муҳокама қилиш имконини беради.

“Дунёдаги мавжуд вазият, янги чақириқ ва таҳдидларга бўлган баҳоларимиз тўлиқ мос келиши қувонарли. Минск ва Душанбе БМТ, ШҲТ, МДҲ, КХШТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида конструктив ҳамкорлик қилмоқда. Дўстона бўлмаган Ғарб давлатларининг мисли кўрилмаган босимига қарши Тожикистон томонидан Беларусга кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдормиз”, — деган Александр Лукашенко.

 

Йил охиригача Беларус ва Тожикистон Душанбе шаҳрида сутни қайта ишлаш бўйича қўшма корхонани ишга туширишни режалаштирмоқда. 

"Сиз билан мен бир неча ўн йиллардан бери бирга ишлаймиз. Биз аллақачон "оқсоқоллар"миз. Сиз ҳозир МДҲда бизнинг асосий одамимизсиз. Биз буни ҳаммамиз тан оламиз. Шунинг учун мен сизнинг ёнингиздаман. МДҲ ҳамда постсовет республикаларидаги тараққиёт бизга боғлиқ бўлади. Замон қийин. Аммо инқирозлардан фойдаланиб, биз кучаямиз. Биз бунга тайёрмиз”, деди Александр Лукашенко Имомали Раҳмонга мурожаат қилиб.

    Бошқа янгиликлар