Тошкент шаҳри Чилонзор ва Яккасарой туманларининг айрим ҳудудлари 12 октябрь, бугун вақтинча газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор тумани, Тирсакобод 4-тор кўчасида жойлашган газ қувурини хавфсиз ҳудудга кўчириш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли 12 октябрь куни соат 10:00 дан соат 18:00 га қадар Чилонзор тумани, Гавҳар кўчасидаги хонадонларда, 4 та улгуржи ташкилотда ҳамда Яккасарой тумани, Гавҳар кўчасидаги 1 та улгуржи ташкилотда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, 4 та ҳар хил турдаги кичик ишлаб чиқариш корхонаси ва 1 та "Ўзгариш газ транс" автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси вақтинча таъминотсиз қолади.






