Бугун тонгда, 06:20 ларда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 224-километрида ҳайдовчи Беларусия Республикаси фукороси Ц.С. “Vоlvо” русумли юк автомобилини бошқариб кетаётган вақтда ухлаб қолган ва бунинг натижасида, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган.
Оқибатда ўз йўналишида келаётган ҳайдовчи Б.А. бошқарувидаги “Isuzu” русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи У.О. бошқарувидаги “VIDIBUS SAZ NP37” русумли юк автомобили билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Мазкур ҳодиса ҳақида хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ЙТҲ натижасида “VIDIBUS SAZ NP37” русумли юк автомобилда қисқа туташув келиб чиқиши сабабли ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Юк автомобилларининг ҳажм ва вазн параметрлари меъёрида бўлган.
"Ҳодиса натижасида “Vоlvо” русумли автомашина ҳайдовчиси Ц.С., “Исузу” русумли автомашина ҳайдовчиси Б.А. ва “VIDIBUS SAZ NP37” русумли автомашинаси ҳайдовчиси У.О.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини ўта хушёр ҳолда бошқаришларини сўралмоқда.






