Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ярим тунда "Malibu" машинасининг люкидан танасини чиқариб, кўчада ҳаракатланганлар йўл бўйида ўрнатилган камералар тасвирига тушиб қолган.
Бу ҳақда MY5 канали "Ҳудуд" дастурида маълум қилинишича, тезкор тартибда олиб борилган текширув ишлари жараёнида қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг шахсига аниқлик киритилиб, шаҳар ички ишлар бўлими тергов бўлимига олиб келинган.
Аёлларнинг бири 23 ёшли аёл 4 нафар фарзанднинг онаси бўлган. Унинг 21 ёшли шериги муқаддам ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун 8 ой муддатга Шеробод тумани 41-манзилли колониясида жазо ўтагани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига (майда безорилик) асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.






