ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 2022 йил 11 октябрда, Тошкент вақти билан 13:10 да (11.10.2022 йил, Гринвич бўйича 08:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 95 км.
Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонгги 04:23 да ҳам Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг иккита вилоятида сезилган эди.






