АсосийDunyo

Қозоғистон Украинадаги элчихонасини ҳам кўчиришга киришди

'Қозоғистон Украинадаги элчихонасини ҳам кўчиришга киришди'ning rasmi

Қозоғистон Украинадаги элчихонасини эвакуация қилишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Zamon.uz" мамлакат ТИВ расмий вакили Айбек Смадияровга таяниб маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, бу масала яқин кунларда кўриб чиқилади. Шу билан бирга бу элчихонанинг ёпилишини англатмайди. Дипломатик персоналнинг қайси шаҳарга кўчирилиши масаласи очиқланмаган.

“Элчихона ишламоқда. Гап уни ёпиш ҳақида эмас, балки элчихона ходимларини эвакуация қилиш ҳақида кетмоқда. Катта эҳтимол билан тўлиқ эвакуация бўлади”, — деган у.

10 октябрь куни Қозоғистон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирганди. Бу Россиянинг ракета зарбалари фонида юз берди.

Эслатиб ўтамиз, бугун – 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ҳам ватандошларни мамлакатни тарк этишга чақирди.

    Бошқа янгиликлар