АсосийJamiyat

Самарқандда 5 фарзанднинг онаси ўзини осиб ўлдирди

'Самарқандда 5 фарзанднинг онаси ўзини осиб ўлдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 5 фарзанднинг онаси осиб ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг аниқланишича, 2022 йилнинг 3 октябрь кунидан 4 октябрь кунига ўтар кечаси Пастдарғом туманида яшаган 43 ёшли С.С. ота-онаси яшаб келаётган уйнинг ҳовлисидаги дарахтга ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Марҳума С.С.нинг ўз жонига қасд қилганлиги сабабларини аниқлаш мақсадида унинг турмуш ўртоғи, оила аъзолари, қўни-қўшни ва маҳалладагилардан тушунтириш хатлари олинган, тегишли  ташкилотларга сўров хатлари юборилган, хизмат текширувлари тайинланган.

Хозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар