Аввал хабар қилинганидек, айни кунларда Қирғизистон Ўзбекистон ўртасида қизғин муҳокама қилинаётган Кемпиробод сув омбори бўйича келишувлар бўлиб ўтмоқда.
Қирғизситон депутатлари навбатдаги мажлисда айни шу масаласни муҳокама қилди. Бу ҳақда "Спутник Қирғизистон" хабар бермоқда. Йиғилишда Депутатлар ва журналистларга йиғилишга телефон ва фотоаппарат олиб киришлари тақиқланди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари қирғиз-ўзбек чегараси бўйича жамоатчилик эшитувлари нима учун жонли эфирсиз ўтаётганини тушунтирди.
"Тўғри, президент келишувни очиқ кўриб чиқишни топширган. Ҳуқуқларимиз бор. Энди биз журналистлар ва жамоатчиликка нима ҳақида гапираётганимизни тушунтирмоқчимиз. Эшитинг, таҳлил қилинг, кейин тарқатинг", - дейди Қамчибек Ташиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғиз президенти баҳсли ҳудудларнинг 99 фоизи ўзларига ўтаётгани ҳақида маълум қилган эди.






