"Ҳудудгаз Пойтахт” Ахборот хизматининг маълум қилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод 1-А кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда.
Шу сабабли бугун, 10 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Бободеҳқон" маҳалласидаги 1 200 та ҳовли хонадонларда, 15-16 мавзелардаги жами 4 884 та кўп қаватли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:
1. Клиника-2 та
2. Умумий овқатланиш шохобчаси-3 та.
"Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.






