Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда у ўзининг шахсий “Тwиттер” саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, Қозоғистон президенти таклифига биноан МИшел Остонага ташриф буюриб, 26-27 октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади. Шундан сўнг, 28 октябрда Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
“Европа кенгаши Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр”, — деб таъкидлайди Шарл Мишел.
Эслатиб ўтамиз, Шарл Мишел Шавкат Мирзиёев билан сўнгги марта 4-июл куни телефон орқали мулоқот қилган эди.






