Самарқандда таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Пахтачи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган Д.Ж., 1969 йилда туғилган Н.Т., 1980 йилда туғилган Э.В.ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3100 килограмм руда қумлари, 2 та печ ҳамда 3 та тегирмон борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






