АсосийJamiyat

Самарқандда 482 млн. сўмлик кредит қарздорлиги ундирилди-МИБ

'Самарқандда 482 млн. сўмлик кредит қарздорлиги ундирилди-МИБ'ning rasmi

Бюронинг Каттақўрғон туман
бўлими давлат ижрочиси Сардор Шакаровнинг маълум қилишича, бюронинг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2022 йил 13 июлдаги қарорига асосан жавобгар "Қоргон файзли чорваси" маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи АТБ "Агробанк" Каттақўрғон филиали фойдасига 482 млн. 521 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати  келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси "Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар "Қоргон файзли чорваси" маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи "Агробанк" вилоят филиали фойдасига 48 миллион  521 минг сўм кредит қарзи ундирилган.

    Бошқа янгиликлар