АсосийJamiyat

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган товар белгиси ҳақиқий эмас деб топилди

'Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган товар белгиси ҳақиқий эмас деб топилди'ning rasmi

Россия Федерациясида фаолият юритувчи “Б.К.Е.” тадбиркорлик субъекти Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги Aпелляция кенгашига мурожаат қилиб, “Биолан” товар белгиси брендрейдинг асосида “Қ.A.” МЧЖ номига рўйхатдан ўтказилгани ва ушбу товар белгисига берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлигини билдирган.

Aпелляция кенгаши томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида “Биолан” товар белгиси “Б.К.Е” томонидан 1993 йилда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилгани, бугунги кунга келиб ушбу товар белгиси 30 дан ортиқ давлатлар, хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон, Белорус, Молдова давлатларида ҳуқуқий муҳофазага олингани аниқланди.

Aпелляция кенгаши “Биолан” товар белгиси “Қ.A.” МЧЖ томонидан брендрейдинг асосида рўйхатдан ўтказилган ва ушбу товар белгиси товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белги, деган хулосага келиб, товар белгисига берилган гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топди.

    Бошқа янгиликлар