АсосийDunyo

КХДР Россиянинг Украинадаги аннексиясини тан олди

'КХДР Россиянинг Украинадаги аннексиясини тан олди'ning rasmi

Шимолий Корея Украина ҳудудларининг Россия томонидан аннексиясини тан олди, дея хабар бермоқда Zamon.uz' сайти.

Маълум қилинишича, Корея бу ҳаракатни маъқуллаган дунёдаги илк ва ягона давлат бўлиб турибди. Хусусан, ТИВ бу бўйича баёнот берган.

“Биз Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг танловини ҳурмат қиламиз ва Россия ҳукуматининг юқорида қайд этилган ҳудудларни ўз таркибига қўшиб олишини қўллаб-қувватлаймиз”, – дейилади унда.

Қайдларга кўра, Пхеньянда “референдумлар” БМТ уставига мос равишда ўтказилган.

Маълумот ўрнида, “ДХР”,“ЛХР”, Запорожье ва Херсон вилоятларининг РФ томонидан эгаллаб олинган ҳудудларида 23-27 сентябрь кунлари Россияга қўшилиш масаласида “референдумлар” ўтказилди. Уларнинг барчаси Москва билан “бирлашиб” кетишга розилик билдирган.

30 сентябрь куни бу ҳудудлар Россия томонидан расман аннексия қилинди.

    Бошқа янгиликлар