АсосийJamiyat

Тошкентда янги камералар ўрнатилди

'Тошкентда янги камералар ўрнатилди'ning rasmi

Пойтахт кўчаларига йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик каби қоидабузарликларни видеоёзувга сақловчи камералар ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

"Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австрия давлатининг "Glans Gresselchaft Tashkent" номли корхонаси А.Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифи ўрганилмоқда, ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли интелектуал фото видеони қайд этиш камералари томонидан йўл чизиқларига риоя қилмаслик, тезликни ошириш, уяли телефондан фойдаланиш, хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга, барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз", дейилади пойтахт ИИББ хабарида.

    Бошқа янгиликлар