Ижтимоий тармоқларда коллеж ўқувчилари беҳаё ҳаракатлар билан рақсга тушаётанлари билан боғлиқ видео тарқалди.
“zamon.uz”нинг хабар қилишича, воқеа Навоий вилояти Кармана туманидаги касб-ҳунар мактабида содир бўлган.
Ўқувчилардан бири ўқитувчилар учун аталган "саҳна кўриниши"ни ошкор қилиб қўйди.
У рақсга тушаётган қизларни тасвирга олиб, тармоққа сизидрган, дея хабар беради Zamon.uz' сайти.
"Қўшиқ танлади, у қилди, бу қилди, кейин биринчи курслар пардани ёпиб қўйинг, шу мусиқага ўйнайлик қани, дейишди. Рақсга тушган нарги қиз менга видео олишимни айтиб, унинг телефонига ташлаб беришимни айтди. Видеони 19талик гуруҳга ташлаганман, у қизларга тарқатиб юборган. Коллежда 100 фоиз одам телефонсиз келмайди. Исталган бир инсоннинг кистасини кўрсангиз, телефон чиқади", - дейди ўқувчи қиз.
"Тадбирга тайёрланаётган эдик. Ҳаммамиз билмаган ҳолда ўйнадик. Бизни видеога олибти. Ижтимоий тармоқларгат тарқатишибти. Қилган ишимдан узр сўрайман", - дейди бошқа бир қиз.
Маълум бўлишича, вояга етмаган қизларнинг "қилиғи" сабаб мактабнинг баъзи ходимлари ишдан бўшатилди.
"Бу ҳолат бўйича вояга етмаганларнинг оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасида назарда тутилган "Болаларга таълим ва тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаганлик сабабли" уларга нисбатан баённома расмийлаштирилди. Касб-ҳунар мактабининг маъмуриятининг раҳбарияти ва фан ўқитувчисига нисбатан ўзининг дарсга совуққонлик билан ёндашгалиги сабабли эгаллаб турган лавозимимдан озод этилди ва ҳайфсан эълон қилинди", — дейилади хабада






