Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакиллигига фуқаро Р.Б. вақтинча ишлаётган қандолат корхонасида иш берувчи томонидан фуқаролик паспорти олиб қўйилганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчи билан суҳбат ўтказилиб, Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди ва фуқаронинг паспорти ўз эгасига қайтарилди.
Шунингдек, фуқаро билан Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузмаслик, оммавий намойишларда иштирок этмаслик ҳамда турли ваъдаларга учмаслик юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
30.09.2022 11:48
Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган юртдошимизга паспорти қайтариб берилди






