АсосийJamiyat

"Экспертиза овозингизни тасдиқлайди" — Умурзаков Сурхондарё ҳокими ҳақида

'"Экспертиза овозингизни тасдиқлайди" —  Умурзаков Сурхондарё ҳокими ҳақида'ning rasmi

Ўзбекистон раҳбарининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди. 

Маълум қилинишича, у  ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун мазкур қарор қабул қилинган.

Айни борада Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзаков танқидий фикр билдириб, жарима қўлланилишини таъкидлади.

"Тура Боболов, сиз ўрнак бўлмаяпсиз. Интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади. Президентимиз топшириғи билан сизга интизомий жазо чораси сифатида ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима қўлланди.

Тегишли мутассаддилар Сурхондарё вилоятини комплекс ўргансин, муаммоларга ечими билан таклиф тайерласин, керак бўлса аниқланган қонунбузилишлар юзасидан жиноий иш очишгача бўлган чоралари кўрилсин".

    Бошқа янгиликлар