2022 йил 30 октябрдан бошлаб “Uzbekistan Airways” АЖ Фарғона – Дубай – Фарғона янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди.
Фарғона водийси аҳолисига янада қулай шароитлар яратиш мақсадида парвозлар ҳафтасига икки маротаба – якшанба ва сешанба кунлари амалга оширилади.
Рейслар қуйидаги жавал бўйича (маҳаллий вақт билан) амалга оширилади.
Фарғонадан жўнаб кетиш: 08:40
Дубайга етиб бориш: 11:35
Дубайдан жўнаб кетиш: 13:05
Фарғонага етиб бориш: 17:40
Фарғона – Дубай йўналишидаги чипталар нархи 2 217 926 сўмдан, Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишидаги авиачипталар нархи эса 3 641 757 сўмдан бошланади.
Нархлар 26.09. 2022 йил ҳолатига кўра амал қилади.
26.09.2022 16:05
Uzbekistan Airways Фарғона – Дубай – Фарғона йўналишида мунтазам авиақотновларни йўлга қўяди






