АсосийJamiyat

Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга вазифалар юклатилди

'Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга вазифалар юклатилди'ning rasmi

Давлат раҳбари раислигидаги йиғилиш давом этмоқда.

Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан “Изланиш ва ривожланиш” (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

 

    Бошқа янгиликлар