АсосийJamiyat

“Flydubai”: Дубай - Наманган ўртасида мунтазам қатновлар бошланди

'“Flydubai”: Дубай - Наманган ўртасида мунтазам қатновлар бошланди'ning rasmi

Бугун, 25 сентябрга ўтар кечаси илк бор Бирлашган Араб Амирликларидан “Flydubai” авиакомпаниясининг ҳаво кемаси Наманган халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Авиакомпаниянинг "Boeing 737" русумли ҳаво кемасида Дубай - Наманган  йўналишида йигирмага яқин йўловчини юртимизга олиб келган бўлса, Наманган шаҳридан Дубай шаҳрига 189 киши жўнаб кетди.

Дубай - Наманган йўналишидаги павозлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари, Наманган - Дубай йўналишидаги авиақатновлар эса пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, бугунги кунда "Flydubai" авиакомпанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига мунтазам авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар