Кеча, 22 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда Бектемир тумани, Х.Байқаро кўчасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси қаршисида, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган С.Х. “Lacetti” русумли (давлат рақам белгиси 01 К 967 SB) автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 1995 йилда туғилган С.Н. бошқарувидаги “Cobalt” русумли (давлат рақам белгиси 01 А 502 SB) автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.
ЙТҲ натижасида “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Қайд этилишича, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






