АсосийJamiyat

"6 йил аввал чегарамизда миналар турарди..." Шавкат Мирзиёев айни пайтда дунёдаги вазият ҳақида гапирди

'"6 йил аввал чегарамизда миналар турарди..." Шавкат Мирзиёев айни пайтда дунёдаги вазият ҳақида гапирди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бир қатор вазирлар, вилоят масъуллари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда давлат раҳбари айни пайтда дунёдаги қалтис вазият хусусида сўз юритди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири.

"Кечадан олдин куни сиёсат бошқа эди, кеча бошқа бўлди. Ўтган куни иккита қўшни давлат раҳбарлари билан гаплашдим. Давлат раҳбари бўлиб халқни манфаатини ўйлаб, кечасию-кундузи тиним билмай халқ учун ишласак яхши бўлади. Мен Жиззах вилояти ҳокими бўлиб юрганимда қўшни чегаралар билан қанча муаммолар бўлди. 6 йил аввал чегарамизда миналар турарди. Агар шу миналар олинмаганда ҳозир тинчлик бўлармиди, борди-келди бўлармиди? Ўз вақтида ҳал қилган муаммомиз яхши бўлди ҳозир", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

    Бошқа янгиликлар