Солиқ кодексининг 423 ва 440-моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.
Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.
Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:
- иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
- очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR) киритилади;
- жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
- "Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.
Жисмоний шахслар my.soliq.uz даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.
️soliq.uz сайтидан ўз ҳудудингиздаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини осон аниқланг.






