"Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида"ги янги қонун қабул қилинмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.
"Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди. Масъулият бир эмас, ўн баравар ошади. Албатта масъулият ошиши ҳайдовчилар билан бир қаторда назорат қилувчи органларнинг ходимларида ҳам параллел равишда кечмоғи лозим", – дейди депутат.
Янги қонунда:
- Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий принциплари;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги давлат бошқаруви;
- автомобиль йўли эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талаблар;
- йўл ҳаракати мониторингини олиб бориш;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш;
- тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар;
- капитал қурилиш объектларида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартиби;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда жамоатчилик иштироки;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларга қўйиладиган умумий талаблар;
- йўл ҳаракатини ташкил этишнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
- транспорт воситаларини бошқаришга тўсқинлик қилувчи касалликлар рўйхати белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.






