АсосийDunyo

Анқара ШҲТ саммитидаги иштироки ҳақида Европа Иттифоқига ҳисобот бермайди — Эрдоған

'Анқара ШҲТ саммитидаги иштироки ҳақида Европа Иттифоқига ҳисобот бермайди — Эрдоған'ning rasmi

Анқара ШҲТ саммитидаги иштироки ҳақида Европа Иттифоқига ҳисобот бериш ниятида эмас, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған. Бу ҳақда "Спутник" хабар қилмоқда. 

Аввалроқ у ШҲТга аъзо бўлишни Туркиянинг мақсади деб атаган эди.

“Европа Иттифоқи бизни 52 йил ушлаб туради, унга яқинлашишга рухсат бермайди ва кейин сўрайди: “Нега бу давлат билан учрашдингиз? Нега бошқаси билан учрашдингиз?" Мен музокаралар олиб бораман. Айни пайтда биз ЕИ олдида жавобгар эмасмиз", - деди Туркия раҳбари.

У турли давлатлар раҳбарлари, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар