Жорий йилнинг 14 сентябрь куни соат 10:40ларда Мингбулоқ тумани Чордона маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон» йўлида автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Чордона маҳалласида яшовчи А.Н «Ласетти» русумли автомашинасида юқори тезликда келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 2011 йилда туғилган вояга етмаган ёш қизни уриб юборган.
Натижада қизча оғир тан-жароҳатлари оқибатида туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан бугун тумандаги 1-мактабда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди.






