АсосийJamiyat

Бектемирда тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди

'Бектемирда тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг берган хабарига кўра, Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.G.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 790 млн сўмлик 510 дона эшик-ром ва унинг жиҳозларини сотиб юбориб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар