Парижда Эйфел минорасидаги чироқлар ҳам одатдагидан бир соат олдин ўча бошлади.
Бир қатор мамлакатларда энергия танқислиги сабаб жамоат жойларидаги бино чироқлари ўчирилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz' сайти хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Россияга қарши санкциялар қўлланганидан сўнг энергия танқислиги ва нархларнинг кескин кўтарилиши туфайли ҳукуматлар шунга мажбур бўлмоқда. Европада жамоат бинолари фасадидаги чироқлар ўчирилиб, энергияни тежашга ҳаракат қилинмоқда.
Хусусан, Германияда электр энергиясини тежаш бўйича янги қонун қабул қилинди. Унга кўра, диққатга сазовор жойларни ёритиш вақтинча тақиқланади. Испания, ўз навбатида, комендантлик соати жорий этди: энди дўконлар чироқларни ўчириб, роппа-роса 22:00 да ёпилиши керак.
Парижда Эйфел минорасидаги чироқлар ҳам одатдагидан бир соат олдин ўча бошлади. Бундан ташқари, айрим корхоналар ишлаб чиқаришни қисқартирди.






