АсосийDunyo

Нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермайди ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилади – Садир Жапаров

'Нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермайди ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилади – Садир Жапаров'ning rasmi

Давлат раҳбари нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермаслиги ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилишини таъкидлади.

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг халқига мурожаати эълон қилинди. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.

Унда қуйидагилар қайд этилди:

▪️ Ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилди. Улар муқаддас бурч йўлида ҳалок бўлдилар – юрт сарҳадларини асраш, бир метр ҳам ер бермаслик. Қурбонларнинг оилаларига давлат ёрдам беради.
 

▪️ Чегарачиларга ўқлар “дўли” ёғишидан қўрқмай, қаҳрамонлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.
 

▪️ Қурбонлар фақат Қирғизистон томонида эмас. Тезкор маълумотларга кўра, Тожикистон томони ҳам катта йўқотишларга учраган. Чегаралар масаласи ҳал этилмаган, шунинг учун низолар келиб чиқмоқда.
 

▪️Нима бўлганда ҳам Қирғизистон бир метр ерни бермайди ва миллий манфаатларни қатъият билан ҳимоя қилади.
 

▪️ Ўзбекистон билан чегара масалалари деярли ҳал қилинган, Тожикистон билан эса йўқ. Тарих шуни кўрсатадики, бу масалалар сабр-тоқат ва пухталик билан кўриб чиқишни талаб қилади. Қирғизистон уларни имкон қадар тезроқ ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар